Теҳрон жума намозининг хатиби: мустабид давлатлар Эрон халқига хайрихоҳ эмаслар
(last modified Fri, 08 Feb 2019 12:46:36 GMT )
феврал 08, 2019 17:46 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг хатиби: мустабид давлатлар Эрон халқига хайрихоҳ эмаслар

Теҳрон жума намозининг хатиби деди: мустабид давлатлар Эрон халқига хайрихоҳ эмаслар, шунинг учун масъуллар улардан умидвор бӯлишмасин.

Теҳрон жума намозининг хатиби оятуллоҳ Саййид Аҳмад Хотамий Эрон ва Европа ӯртасидаги иқтисодий канал  фаолиятининг бошланиши муддати чӯзилиб кетгани ҳамда европаликларнинг Баржомни сақлаб қолиш учун Эроннинг махсус  FATF молиявий гуруҳига аъзо бӯлиши ҳамда " Эроннинг ракета ишлаб чиқариш дастури юзасидан музокаралар ӯтказиш" каби шартларига ишора қилиб, деди: Эроннинг FATFга қӯшилиш-қӯшилмаслиги мамлакатимизнинг ички иши ҳисобланади. 

Теҳрон жума намозининг хатиби Эроннинг 1000 км масофадаги нишонни йӯқ қилиш қудратига эга бӯлган "Дизфул" ракетасининг тақдимотига тӯхталиб, илова қилди: Бу ракета мамлакатимизни ташқи душмандан мудофаа қилиш мақсадида ишлаб чиқарилган.

 

Ёрлиқ