Зариф: Варшава йиғилиши ўтказилишидан олдин барбод бўлган эди
(last modified Sun, 10 Feb 2019 09:05:18 GMT )
феврал 10, 2019 14:05 Asia/Tashkent
  • Зариф: Варшава йиғилиши ўтказилишидан олдин барбод бўлган эди
    Зариф: Варшава йиғилиши ўтказилишидан олдин барбод бўлган эди

Эрон ташқи ишлар вазири Варшавада ўтказиладиган йиғилишга ишора қилиб шундай айтдики, АҚШ Варшавада Эронга қарши йиғилиш ўтказишга кўплаб саъй-ҳаракатларни амалга оширди, лекин америкаликлар ўзларининг мақсадларига ета олишмади

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф келаси кунларда Варшавада ўтказиладиган йиғилишга ишора қилиб шундай айтдики, америкаликлар Польша пойтахти Варшавада Эронга қарши йиғилиш ўтказишга кўплаб саъй-ҳаракатларни амалга оширишди. 

Лекин шунга қарамай, улар ўз позицияларидан қайтиб, Эрон мазкур йилишнинг мавзуси эмас деб маълум қилишди. 

Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, Варшава йиғилишида АҚШ президенти ўринбосарининг иштирок этиши шуни намоён этмоқдаки, америкаликлар ўзларининг дастлабки ҳаракатларига ва мақсадларига ета олишмади. 

АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео Вашингтон Польша пойтахти Варшавада 13-14 феврал кунларида Эрон мавзусига доир масалани муҳокама этишини маълум қилган эди. 

Ёрлиқ