феврал 10, 2019 20:29 Asia/Tashkent
  • Эроннинг ҳарбий ва иқтисодий ривожланиши АҚШ душманликларининг асли сабабидир

Шимолий Корея газетаси, Эрон ислом жумҳуриятининг ҳарбий ва иқтисодий арсасида юқори қудрат ва мувафаққиятларга эриша олгани АҚШ давлатининг Эронга қарши душманона сиёсатлари ва ядровий келишувдан чиққанининг асли омилидир деб эълон қилди.

Бугун Шимолий Корея газеталаридан бири, ёзган мақоласида, Эрон ислом жумҳуриятининг сўнгги 40 йил давомидаги ютуқларига тўхталиб, Эрон давлати АҚШ ва Ғарбдаги бошқа давлатларнинг барча босимлари ва санкциялари билан бир пайтда, ўтган 40 йил мобайнида  ишониб бўлмайдига, даражада ҳарбий ва иқтисодий қудратини оширган ва илгаригидек яхлитлиги, ҳукумати ва кароматини ҳимоя қилиш учун саъй- ҳаракат қилмоқда деб изоҳлади.

Шимолий Корея газетасининг ёзишича, бугунги кунда эронликлар Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғозида  ҳарбий потенсиалини юксалтириб, дунё миқёсида энергетика  экспортининг  20-30  фойизни қўлга олишган.

Ёрлиқ