Бугун 22-Баҳман явмуллоҳ кунида миллионлаб эронликларнинг намойишлари расман бошланди
(last modified Mon, 11 Feb 2019 06:19:10 GMT )
феврал 11, 2019 11:19 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб ғалабасининг қирқ йиллигига бағишланган кўча намойишлари 22-Баҳман 11-феврал кунида бутун Эрон бўйлаб расман бошланди

Эрон исломий инқилоб ғалабасининг қирқ йиллигига бағишланган кўча намойишлари бугун душанба куни эрталаб Эроннинг мингта шаҳрида ва 10 мингта қишлоғида бир пайтда бошланди. 

Эронликлар қўлларида Эрон ислом жумҳуриятининг байроғини баланд кўтариб, "Америкага ўлим" ва "Исроилга ўлим" деган шиорларни айтишмоқда. 

Эрон миллати ушбу кўча намойишларида кенг миқёсда иштирок этиб, яна бир бор Исломий инқилоб асосчиси Имом Хумайни р.а.нинг армонлари билан ва Исломий инқилоб муаззам раҳбарига қайтадан қасамёд қилишади. 

6500 нафар маҳаллий ва хорижлик мухбирлар, суратчилар ва тасвирга олувчилар Исломий инқилоб ғалабасининг шукуҳли ва тантанали маросимларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб боришмоқда. 

Мазкур 22-Баҳман явмуллоҳ маросимида 300 нафардан кўпроқ хорижлик мухбирлар қизғин иштирок этиб, хабарларни бутун дунёга ёритиб туришибди. 

Шунингдек, ушбу катта маросимда хориж мамлакатларидан меҳмонлар жумладан АҚШ, Франция, Англия, Ирландия, Венесуэла ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан сиёсий, диний ва спорт соҳасидаги таниқли шахслар ва меҳмонлар иштирок этияпти. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ушбу кўча намойишлари маросимида нутқ қилиши кутилмоқда. 

Ёрлиқ