феврал 12, 2019 18:10 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Эрон ва Япония жиддий одимлар ташлаши керак

Эрон парламенти раиси Токиода Япония парламент раиси ва маслаҳатчилар ма;лиси намояндалари билан учрашганида, ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтириш учун Эрон ва Япония жиддий одимлари ташлаши зарур деб айтди.

Бугун Али Лорижоний бу учрашувда,  Эрон ва Япония ўртасидаги муносабатлар узоқ тарихга эга бўлиб, бугунги кунда яъни ўзаро муносабатларни 90 -чи йиллигида ҳам икки мамлакат муносабатлар илгаригидек дўстона ва биродарлика асослангандир деб таъкидлади.

Эрон парламенти раиси  икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо иқтидодий ҳамкорликларини ривожланишига олқишлаб,  турли соҳаларда хусусан газ, нефт, нефтохимия ва фармацевтика соҳаларида Япония давлатини Эронда сармоя киритиши учун муносиб шароит яратилганлиги ҳақида хабар қилди.

Япония парламенти раиси ҳам Эрон парламент раиси билан учрашганида  Эрон мамлакатини буюк маданият ва Ўрта Шарқдаги буюк мамлакат эканлигини таъкидлаб, Эрон ва Япония тарихий алоқараларга эга бўлиб,  Япония бош вазирини Эрон президенти билан сўнгги учрашувда бу масалага алоҳида эътиборн қаратлиган деб қўшимча қилди.

У шунингдек  Япония давлатини Эрон билан имзоланган ядровий келишувни қўллаб -қувватлашини маълум этди.

Ёрлиқ