Эроннинг БМТдаги элчиси: АҚШнинг Венесуэладаги давлат тўнтаришидан мақсади нефтни эгаллаб олиш
Эроннинг БМТдаги элчисига кўра, АҚШнинг Венесуэлада давлат тўнтаришини ташкил этиши мазкур мамлакатнинг нефт манбасини қўлга киритиш бўлиб, АҚШнинг душманона, ноқонуний ва ғаламизллика қаратилган сиёсатлари тўхтатилиши керак.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон исломий жумҳуриятининг БМТдаги элчиси Исҳоқ Ол Ҳабиб сешанба куни БМТнинг ҳарбий битимларга қўшилмаслик ҳаракатининг Венесуэла мавзуси бўйича ўтказилган йиғилишидаги чиқишида, Венесуэладаги ҳозирги ўзгаришларни ички масалалар деб атади ва ушбу ҳолат минтақа ёки халқаро хавфсизликка ҳеч қандай таҳдид солмайди деб маълум қилди.
Эроннинг БМТдаги элчисига кўра, АҚШнинг Венесуэлада давлат тўнтаришини ташкил этиши мазкур мамлакатнинг нефт манбасини қўлга киритиш бўлиб, АҚШнинг душманона, ноқонуний ва ғаламизллика қаратилган сиёсатлари тўхтатилиши керак.
Шунингдек, Эроннинг БМТдаги элчисининг таъкидлашича, америкаликлар ҳеч қачон демократлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзламаган.
Исҳоқ Ол Ҳабибга кўра, Эрон ўта шиддатли пайтда АҚШнинг халқаро қонунларни поймол этишини кескин қоралайди.