" Инқилобнинг иккинчи одими" баёнияси Инқилоб Раҳбари томонидан эълон этилди
-
\" Инқилобнинг иккинчи одими\" баёнияси Инқилоб Раҳбари томонидан эълон этилди
Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 40 -чи йиллиги муносабатида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон халқига хитобан " Инқилобнинг иккинчи одим" баёниясини эълон этдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари идораси матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий мазкур мурожаатида Эрон халқининг Исломий Инқилобини ўта куч -қудратли аммо ўта меҳрибон ва бағишловчи, ҳатто мазлум эканлигини таъкидлаб, Эрон Ислом Инқилоби барча қарамақаршиликлар ҳатто АҚШ ва Садом режими билан қарамақаршиликларда биринчи бўлиб ҳужум қилмаган аммо душманнинг ҳужумларидан кейин ўзини мудофаа қилиш мақсадида душман ҳужумларига жиддий жавоб қайтарган деб эълон этдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Эрон хавфсизлиги, тинчлиги, яхлитлиги ва чеграларини қуриқлаш, муҳим иқтисодий лойиҳалар, ободонлаштириш ҳамда бошқа инфартузилмаларини яратиш, сиёсий масалалар хусусан сайловларда халқни кенг қатнашиши, халқнинг сиёсий қарашларини ошириш ҳамда халқаро масалаларга нисбатан маълумотларни кўпайтириш, мамлакатдаги умумий имкониятларни одилона тақсимлаш, маънавият ва ахлоқ даражасини жомеада мустаҳкмлаш, дунёдаги зўравон қудратлари қаршисида тура олишни Исломий Инқилоб ютуқларининг айрим мақсад ва кисматларидан эканлигини таъкидладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз мурожаатида бугунги қудратли Эрон Инқилобнинг аввалги кунларига ўхшаб, зўравон қудратларнинг ҳужумлари ва душманона сиёсатларига дуч келишганига тўхталиб, Инқилоб ғалабасининг аввалидаги халқ ҳаракатлари асосан бегоналарга қарши кураш шунингдек АҚШ ва сиоинстик режим жосуслик уялари фаолиятини тўхтатишга қаратилган бўлса, аммо бугунги кунда Эрон давлати сионистик режим чегараларида қудрат билан позиция тутиб, Осиё Ғарбида АҚШ таъсирини камайтириб, Фаластин исломий жиҳод ва Ҳизбуллоҳ муқовимат кучларини қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқда деб изоҳладилар.