Покистон элчиси Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди
Эрон жануб-шарқидаги Систон ва Балучистонда содир этилган террорчилик ҳодисаси ортидан Покистон элчиси Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг ОАВ билан ишлаш идораси тарқатган хабарга кўра, Эрон жануб-шарқидаги Систон ва Балучистонда содир этилган террорчилик ҳодисаси ортидан Покистон элчиси Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг Ғарбий Осиё ишлари бўйича бошқарма бошлиғи якшанба куни Покистоннинг Теҳрондаги элчиси Рафъат Масъуд билан учрашганида, Покистон ичкарисидан террорчилик ҳаракатларининг кўпайишига ишора қилиб, Эрон эътирозини элчига етказди.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг Ғарбий Осиё ишлари бўйича бошқарма бошлиғининг таъкидлашича, Теҳрон Покистон давлати ва армиясидан Покистон билан Эрон чегараси минтақаларида жойлашиб олган террорчилик гуруҳларига ва уларнинг базаларига қарши қатъий ва кескин чоралар кўришини кутиб қолади ва ушбу террорчилик гуруҳларига ўзларининг ноқонуний ҳаракатлари билан нотинчликлар келтириб чиқариш, ёмон кўришлар ва икки юрт ўртасида ишончсизлик кайфиятининг келтириб чиқаришларига йўл қўймасликларига умид билдирди.