Баҳром Қосимий: Арабистон режими дунё миқёсида уюшган террорчиликнинг асли манбаидир
Эрон ТИВ наттоғи, Саудия Арабистон режими, дунё миқёсида уюшган террорчиликни келиб чиқишининг асли манбаи бўлган фундаментал ва ақидаларнинг маҳалли сифатида, бошқа мамлакталарни айбдор этишга ҳаққи йўқ деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Баҳром Қосимий, Покистонга сафар қилган ташқи ишлар масаласидаги Ол Сауд ТИВ раҳбарининг маслаҳатчиси Одил Ажжубайрнинг душманона сўзларига кўрсатган аксиламалида, саудиялик бу масъулнинг душманона сўзлари ва иддаолари, бутун дунё в минтақада такфирий террорчилик ҳаракатларининг ўгай отаси бўлган Ол Сауд режимига нисбатан нафратларни камайтирмайди деб изоҳлади.
Эрон ТИВ наттоғи, ўз сўзларида Ажжубайр Риёз режимини қотил ва террорчилик гуруҳларни таъсис этиш ва кенгайтиришда бўлган ролига нисбатан дунё оммавий афкорини чалғитиш ўрнида, Арабистон режими тизимидаги терроризм ҳамда Яманга қарши бу режимнинг жиноятлари ҳамда минтақада нотинчликларни кенгайтиришдаги ҳаракатлар учун жавоб бериши керак деб таъкидлади.
Қосимий шунингдек, инсон ҳуқуқларига оид ташкилотлар бир неча маротаба чиқарган резолюцияларида, Арабистонда инсон ҳуқуқларини қаттиқ бузилишини танқид қилишганди, аммо шу ҳол билан бирга Ол Сауд режими илгаригидек Ғарб ва АҚШ томонидан ҳимоя этилмоқда. Айни шу ҳимоятлар Арабистон режимини юзсизлик билан экстремизм ва терроризмни қўллаб- қувватлашишига замин яратган деб аниқлик киритди.