Генерал Сафавий: Минтақадан ташқаридаги ҳеч қайси бир қудрат Эронга зиён етказа олмайди
(last modified Tue, 05 Mar 2019 13:58:37 GMT )
март 05, 2019 18:58 Asia/Tashkent
  • Генерал Сафавий: Минтақадан ташқаридаги ҳеч қайси бир қудрат Эронга зиён етказа олмайди
    Генерал Сафавий: Минтақадан ташқаридаги ҳеч қайси бир қудрат Эронга зиён етказа олмайди

Эрон олий бош қўмондонининг бош маслаҳатчиси ва ёрдамчисига кўра, ҳеч қайси бир минтақадан ташқаридаги қудратлар Эронга зиён етказа олмайди 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон олий бош қўмондонининг бош маслаҳатчиси ва ёрдамчиси генерал Саййид Яҳё Раҳим Сафавий Теҳронда Имом Ҳусайн а.с номидаги офицерларни тайёрлаш Университети талабалари йиғинида қилган нутқида, Эрон ҳеч қачон мусулмон мамлакатлар учун хатар бўлмаганлигига ишора қилиб шундай айтдики,

Эрон ислом жумҳурият айни пайтда Осиёнинг ғарбий минтақасида биринчи қудратга айланди ва жаҳон мувозанатига ва тенглигига ўз таъсирини ўтказа олади. 

Эрон олий бош қўмондонининг бош маслаҳатчиси ва ёрдамчисига кўра, ҳеч қайси бир минтақадан ташқаридаги қудратлар Эронга зиён етказа олмайди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг бош маслаҳатчиси АҚШ қудратининг пасайиб бораётганига ишора қилиб шундай айтдики, америкаликлар ўз давлатларининг заиф бўлганини билишади. Улар держава кучини йўқотди. Улар агар имкониятлари ва қудратлари бўлганида, Сурия президенти Башар Асад давлатини шу кунга қадар қулатишарди. Аммо буни уддасидан чиқишмади.  

Ёрлиқ