Руҳоний: Эрон халқига нисбатан АҚШ олиб бораётган сиёсатлар инсониятга қарши жиноятдир
(last modified Thu, 07 Mar 2019 06:26:52 GMT )
март 07, 2019 11:26 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон халқига нисбатан АҚШ олиб бораётган сиёсатлар инсониятга қарши жиноятдир

Эрон президенти АҚШ давлатини Эроннинг фармацевтика соҳасига санкция қўллагани инсониятга қарши жиноятдан ўзга нарса эмас деб айтди.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Эрон шимолидаги Гелон вилояти фаоллари ҳамда ривожланиш  йиғилишида АҚШ ҳукумати  фақат Эрон ҳукумати ва тузумига қарши эханлигини иддао қилмоқда ва ҳолангки бундай иддаолар асоссиздир. АҚШ давлати  ҳатто  Эрон халқи учун фармацевтика марказини қуришга ҳам зид бўлиб босимлар ўтказмоқда деб изоҳлади.

Эрон ислом  жумҳурияти президенти шунингдек, АҚШ ҳукуматини Эрон халқига қарши олиб бораётган нотўғри ва зўравонлик сиёсатларини  санкция қўллаш билан чекланмай  инсониятга қарши жиноятга ўхшайдиганини таъкидлаб,   Вашингтон давлатининг асли муаммоси фақат ядровий музокара ва ядровий келишув эмас деб қўшимча қилди.

Руҳоний ўз сўзларида бугунги кунда АҚШ давлати барча халқларга қарши чиқиб, Яман, Венесуэлла, дунёнинг бошқа давлатлари ва ҳатто ўз иттифоқчиларига қарши босим ўтказишга уринмоқда деб таъкидлади.

Руҳоний дедики, АҚШ давлати бошқаларга босим  ўтказиш ва бошқа давлатларга озор беришдан лаззатланади шунингдек халқаро мажбурият ва ташкилотларлан сабабсиз чиқиши, мантиқ, ақл ва сиёсатга мос эмас деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ