Руҳоний: Раштнинг Эрон бўйлаб ҳаракатланадиган темир йўл линиясига боғланиши улкан ютуқ бўлади
Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ санкцияларига қарамай, Рашт минтақасининг бутун Эрон бўйлаб ҳаракатланадиган темир йўл линиясига боғланишини улкан ютуқ ва муваффақият деб атади
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний пайшанба куни Эрон шимолидаги Гилон вилоятининг маркази Рашт шаҳрида ахборот анжуманидаги чиқишида шундай таъкидладики, минтақа ва жаҳон мамлакатларининг сиёсий расмийларининг Қазвин-Рашт темир йўлининг очилиш маросимида иштирок этишлари, жаҳон халқларининг тўсиқларга ва ҳатто Мекзика деворларига ишончлари йўқлигини намоён этади.
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг темир йўли минтақа халқларини бир-бирига янада яқинлаштиради ва ушбу темир йўл орқали Форс кўрфази Ўрта ер денгизига, Қора денгиз, Европа ва ҳатто Осиёга боғланади.
Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, Остора-Осторо линиясида транспортировканинг 20 минг тоннадан бир миллион тоннага ортиши ҳам улкан ютуқлардан ҳисобланади.