Инқилоб муаззам раҳбари: Бугун Ислом нигоҳи Исломий жумҳурият мажмуасига қаратилган
(last modified Sat, 09 Mar 2019 05:57:46 GMT )
март 09, 2019 10:57 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари: Бугун Ислом нигоҳи Исломий жумҳурият мажмуасига қаратилган
    Инқилоб муаззам раҳбари: Бугун Ислом нигоҳи Исломий жумҳурият мажмуасига қаратилган

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Ислом дунёсида исломни тиклаш ва исломий ҳаётга мойиллик  воқеъликда анчагини юксалаётганига ишора қилиб, бугунги кунда Ислом нигоҳи Исломий жумҳурият мажмуасига қаратилган деб таъкидладилар

Оятуллоҳ Узмо Хоманаий асарларини сақлаш ва нашр этиш идораси матбуот сайтининг жума куни хабар қилишича, Исломий инқилоб муаззам раҳбари 4 март куни Исломий илмлар ва  фиқҳ бўйича олий муассаса аъзолари билан учрашган чоғларида шундай айтдиларки, араб ва бутун ислом мамлакатлари  халқларининг нигоҳи Эрон ислом жумҳуриятига қаратилган. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Ислом дунёсида исломни тиклаш ва исломий ҳаётга мойиллик  воқеъликда анчагини юксалаётганига ишора қилиб, бугунги кунда Ислом нигоҳи Исломий жумҳурият мажмуасига қаратилган деб таъкидладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг таъкидлашича, ислом дунёси бугунги кунда Эрон халқининг инқилобий ҳаракатларига эҳтиёж сезмоқда. Ғарб ва Шарқнинг моддий маданиятидан баҳраманд бўлган халқлар айни пайтда исломий ҳаётга мойилликлари кун сайин ортиб бормоқда. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятулллоҳ Хоманаий ҳазратларининг таъкидлашича, агар инсоннинг умр йўлдоши бўлмиш аёли ҳамфикр, аҳл-иноқ ва ҳамжиҳат бўлса, тараққиётнинг янада юксалишига катта туртки беради. 

Ёрлиқ