Эрон ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида маданий-иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди
(last modified Thu, 14 Mar 2019 14:34:39 GMT )
март 14, 2019 19:34 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида маданий-иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди

Ўзбекистон исломий цивилизацияси маркази раиси Шоазим Миноваров Эроннинг Исфаҳон провинцияси раиси билан учрашганида Исфаҳон шаҳри йирик тарихий ва қадимий ёдгорликларга эга бўлиб, Ўзбекистоннинг айрим шаҳарлари хусусан Самарқнад ва Бухоро билан яқин муносабатларни йўлга қўйиши мумкин деб таъкидлади.

Миноваров йиллик маълумотлар асосида  Исфаҳонга 500 мингдан ортиқ туристларни ташриф буюришига тўхталиб, биз Париж-Исфаҳон-Самарқанд туристик йўналишини тиклаб бу шаҳарлар орасида туризм саноатини янада кенгайтира олишимиз мумкин деб айтди.

Ўзбекистоннинг исломий цивилизацияси маркази раиси  Эронга қилган сафарига ишора қилар экан,  сафари жараёнида Эроннинг юқори мартабали масъуллари жумладан, Исломий маданият ривожланиш  вазири, Эрон миллий кутубхонаси раиси билан учрашгани ҳамда ўзаро муносабатларни янада кенгайтириш масаласи юзасидан фикр алмашганини маълум қилди.

У Ўзбекистон давлатининг турли мамлакатлари айниқса Эрон билан маданий ва сиёсий муносабатларни кенгайтириш қарорига келганини таъкидлаб, Ўзбекистон президенти  исломий маданият ва санъатга алоҳида эътибор қаратмоқда ва айни пайтда  Ўзбекистонда 100 мингга яқин қўлёзма китоблар ўрганиб чиқилмоқда деб қўшимча қилди.

Исфаҳон провинцияси раиси ҳам бу учрашувда  Миноваровнинг Самарқанд ва Исфаҳон шаҳарларини биродар шаҳарлар сифатида эълон қилиши таклифини олқишлаб, Исфаҳон шаҳрига бутун жаҳондан туристлар ташриф буюришади, бу шаҳар  Ўзбекистон билан кўптомонлама муносабатларни йўлга қўйишга тайёр деб эълон этди.

Исфаҳон провинцияси раиси Аббос Ризоий шунингдек  биз Ўзбекистон шаҳарлари билан маданий ва туризм саноати соҳасидаги алоқларни кенгайтиришни олқишлаймиз деб изоҳлади.

Ёрлиқ