Ироқчи: Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликларни тинч йўналишида ҳал этилишига тарафдормиз
(last modified Fri, 15 Mar 2019 15:02:02 GMT )
март 15, 2019 20:02 Asia/Tashkent
  • Ироқчи:   Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликларни тинч йўналишида ҳал этилишига тарафдормиз

Эрон ТИВ раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Эрон ислом жумҳурияти Ҳиндистон ва Покистон ўртасида келиб чиққан низо ва кескинликларни осойишта мақсадлар билан ҳал этилишини истайди деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Аббос Ироқчи Твиттер саҳифасида Эрон ва Покистонни қўшни ва дўст мамлакат эканлигини таъкидлаб, бугун Покистон ТИВ раҳбари муовини Таҳмина Жанжуъа билан телефон орқали суҳбат қилгани ва суҳбат давомида барча заминларда хусусан терроризмга қарши краш жараёнида Теҳрон ва Исломобод ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтириш масаласи юзасидан фикр алмашганини маълум қилди.

Айтиш керакки Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликлар февраль ойининг 14 куни ҳамда Кашмирда ҳиндистонлик ҳарбийларга қарши " Жайш Муҳаммад" номли террорси гуруҳнинг ҳужумлари ортидан бошланганди.

Бу террорчилик гуруҳ ҳужумида 44 нафар ҳиндистонлик ҳарбийлар қурбон бўлганди.