Эрон парламенти намояндалари Янги Зеландияда содир этлилган терактларни қоралашди
(last modified Sun, 17 Mar 2019 14:04:50 GMT )
март 17, 2019 19:04 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти намояндалари Янги Зеландияда содир этлилган терактларни қоралашди

Эрон ислом жумҳурияти парламенти намояндалари чиқарган баёниясида, ўнлаб инсонларни қурбон бўлишига олби келган Янги Зеландиядаги икки масжидга уюштирилган террорчилик ҳужумни кескин қораладилар.

Эрон парламенти намояндалари баёнотида,  Янги Зеландиядаги сўнгги терактлар, инсон ҳуқуқлари ва инсонларнинг яшаш ҳаққи каби тушунчалар, зўравон қудратларни ёвуз ва ноинсоний мақсадларини амалга оширишлари учун ўз навъидаги ричаг эканлигини исботлаб берди деб келтирилган.

Эрон парламенти намояндалари ушбу баёниясида,  ислом ва мусулмонлар номидан суистеъмол қилишга қарши курашни кучайтириш ҳамда террорчилар қаршисида иккиёқлама сиёсатларни олдини олишни таъкидладилар.

Ёрлиқ