Эрон президенти АҚШ раҳбарларини жиноий жавобгарликка тортишни таъкидлади
(last modified Mon, 18 Mar 2019 06:40:38 GMT )
март 18, 2019 11:40 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти АҚШ раҳбарларини жиноий жавобгарликка тортишни таъкидлади

Эрон ислом жумҳурияти президенти, АҚШ раҳбарлари ва Эронга қарши санкция қўллаган Вашингтон масъулларини инсониятга қарши жиноят содир этишгани туфайли, жиноий жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлади.

Эрон президентлик идораси сайтининг хабар қилишича,  кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний,  мамлакат жанубидаги Бушеҳр вилояти идораси кенгашида Эронга нисбатан АҚШнинг ноинсоний санкциялари қаршисида тура олиб, Вашингтон масъуллари йўналишини бутунлай хато эканлигини тушунтириш зарурлигини таъкидлаб,  озиқ-овқат ва дори маҳсулотлари импортига санкция жорий этувчи режим ва масъуллар одамкуш ва жинояткордирлар. Суд органлари  инсониятга қарши жиноят содир этишгани туфайли, АҚШ масъуллари ва санкцияни лойиҳалаштирилган шахсиятларни жазога тортиб уларни Халқаро судларда муҳокама қилиши керак деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  АҚШ ва сионистик режимини Эрон халқининг душманлари эканлигини баён қилар экан, душманларнинг барча босимлари ҳамда мавжуд муаммолар билан бир пайтда, Эрон халқи янги мувафаққиятларга эриша олишни давом эттиради деб аниқлик киритди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  АҚШ давлатини бирёқлама равишда Халқаро ядровий келишувдан чиққанига тўхталиб, бутун дунё АҚШнинг ушбу позициясини қоралаб, Эрон давлатини БМТ Хавфсизлик кенгаши билан ҳамкорлик қилишини олқишлашди деб изоҳлади.  

Ёрлиқ