Эрон парламенти раиси ишғолий Жавлон теппаликлари ҳақидаги Трампнинг изҳоротини маҳкум этди
Эрон парламенти раиси Суриянинг ишғолий Жавлон минтақасида сионистик режимининг ҳукмронлиги ҳақида Америка президенти Дональд Трампнинг баён этган гижгижлантирувчи изҳоротини маҳкум этди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний ишғолий Жавлон минтақаси ҳақидаги Дональд Трампнинг бу изҳороти халқаро резолюциялар,халқаро ҳуқуқлар ва инсоний принципларга зиддир деб тавсиф этди.
Эрон парламентининг раиси дунё мамлакатлари ва оммавий афкор билан Дональд Трампнинг қарши ёндошуви ва мухолифати, айниқса Ғарбий Осиё (Ўрта Шарқ) минтақасида тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун хатар деб билди ва халқаро жамоатчиликдан минтақада янги фожеанинг юзага келишига монеа яратиш учун жиддий сайъ-ҳаракатлар қилишни сўради.
Лорижоний Оқ Уйнинг ирқчи ва сионистик режимни минтақсиз қўллаб-қувватлаётганини Янги Зилландиядаги масжидларга қарши охирги террористик ҳужум каби террористик ҳужумларнинг юзага келишининг асосий омилидир,-деб таъкидлади.
Америка президенти ўтган ҳафтада ўзининг Твиттер саҳифасида гижгижлантирувчи ўз изҳоротида 52 йилдан кейин Суриядаги ишғолий Жавлон теппаликларига Исроилнинг ҳокимиятини расмий равишда тан олиш замони етиб келди,-деб эълон қилди.
Трампнинг бу изҳороти дунё ва минтақанинг кенг кўламда аксиламал кўрсатишларига юзмаюз бўлди.