Шероз сув тошқинида қурбон бўлганларнинг сони ортмоқда
(last modified Tue, 26 Mar 2019 05:51:01 GMT )
март 26, 2019 10:51 Asia/Tashkent
  • Шероз сув тошқинида қурбон бўлганларнинг сони ортмоқда

Эрон жануб-шимолида жойлашган Шероз шаҳрида душанба куни юзага келган сув тошқинида ҳалок бўлганларнинг сони 19 нафарга етди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Эрон тиббий таълим ва соғлиқни сақлаш вазири Саъид Намакий Форс вилоятининг бўҳронини бошқариш штабининг йиғилишида, Шероз шаҳрида юзага келган сув тошқини натижасида ҳалок бўлганларнинг сони 19 кишига етди,-деб айтди. 

Эрон фавқулодда вазъиятлар бўйича вазири ҳам Шероз шаҳрида юз берган селда ярадор бўлганларнинг сонини 105 кишига етди,-деб эълон қилди. 

Жароҳатланганларнинг баъзилари шифохоналарда  ётқизилган ва баъзилари эса полиникаларда даволанган.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ҳам душанба куни йўллаган ўз паёмида, юзага келган охирги табиий офатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига тасаллият изҳор этиб, вилоят ва шаҳар масъулларидан халққа кўмак бериш ва зарар кўрган минтақаларнинг мушкулотларини бартараф этиш учун сайъ-ҳаракат қилишга чақирди.  

Ёрлиқ