Руҳоний: Жўлан тепаликлари ҳақида Трампнинг қарори мустамлакачиликдир
(last modified Tue, 26 Mar 2019 11:46:58 GMT )
март 26, 2019 16:46 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Жўлан тепаликлари ҳақида Трампнинг қарори мустамлакачиликдир

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти босқинчи сионистларга Жўлан ишғолий тепаликларни биртомонлама равишда бериш учун Америка президентининг қабул қилган қарорини мустамлакачилик деб тавсиф этди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Эрон президенти доктор Ҳасан Руҳоний бугун Эроннинг ижроия масъуллари, раҳбарлар ва вазирлар билан учрашганида, Жўлан тепаликлари сионистик ишғолгар режимники деб расман тан олиш тўғрисида Америка президенти Дональд Трампнинг қабул қилган қарорини танқид қилиб, Трамп халқаро меъёрлар ва қонун-қоидаларга хилоф тарзда бошқа мамлакатларга тегишли бўлган ерни босқинчи режимга берган,-деб қўшимча қилди. 

Ҳасан Руҳоний мамлакатларнинг аксариятида мустамлакачилик ҳукмрон бўлган замонларда айрим зўравон қудратлар бундай мустамлакачилик сайъ-ҳаракатларни амалга оширишарди. Аммо ҳозирги асрда бундай сайъ-ҳаракатнинг собиқаси ҳали бўлмаган,-деб таъкидлади.