март 27, 2019 11:14 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ҳасан Руҳоний
    Эрон президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ироқ бош вазири билан телефон орқали қилган сўҳбатида, икки мамлакат ўртасидаги муштарак келишувларни ижро этиш ҳамда Бағдод ва Теҳрон ўртасидаги стратегик алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний сешанба куни аср пайтида Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий билан телефон орқали сўҳбатлашганида, Ироққа қилган сафарининг ютуқларига ишора этиб, Бағдод ва Теҳрон ўртасидаги ҳозирги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантириш ҳар иккала халқнинг фойдасидадир ва минтақадаги ҳеч қайси бир мамлакатнинг зарарида эмас,-деб айтди. 

Шунингдек, Ҳасан Руҳоний Жўлан тепаликлари сионистик режимники деб расман тан олиш тўғрисида Америка президенти Дональд Трампнинг қабул қилган қарорини танқид қилиб, сионистик режимнинг ҳаддан ташқари ошиб кетиши ва Вашингтоннинг қабул қилган нотўғри қарори минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликларни янада чуқурлаштириш заруратини ижод этади,-деб қўшимча қилди.  

Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий ҳам телефон орқали қилган ушбу сўҳбат чоғида, Эрон халқини Наврўз байрами билан табриклади ҳамда Эронда юз берган охирги сув тошқинида қурбон бўлганлар учун афсўсланиш изҳор этиш зимнида, Ироқ ва Эрон ўртасидаги алоқалар ривожланмоқда,-деб айтди.

Одил Абдулмаҳдий  ушбу сўҳбат чоғида, минтақавий ҳамкорликлар билан алоқаларни кенгайтириш лозим ва минтақанинг машкулотларини бартараф этиш учун барча мамлакатларнинг имкониятларидан фойдаланиш зарур,-деб таъкидлади. 

Ёрлиқ