май 23, 2024 15:59 Asia/Tashkent
  • Хизмат шаҳидлари билан шонли видолашув маросими бўлиб ўтди
    Хизмат шаҳидлари билан шонли видолашув маросими бўлиб ўтди

Эроннинг шаҳид президенти ва унинг ҳамроҳлари билан видолашув маросимида Исломий Эрон халқининг кенг қамроли ва мислсиз иштироки яна бир бор ҳамжиҳатлик, бирдамлик , кураш ва қаршилик йўлини давом эттиришни намоён бўлишини кўрсатди.

 Кеча Эрон Ислом республикаси президенти билан видолашув маросимида миллионлаб теҳронликлар қатнашди. Теронликлардан ташқари бошқа шахар ва вилоятлардан кўп эронликлар  олдинги кундан бери Теҳрон универсиеттида  жаноза намози ва видолашув маросимида қатнашиш учун келанди. Кўчпчилик қўлларида Оятуллоҳ Раисий сурати ёки Эрон Республики байроғини ушлаб туришганди.

Шаҳидлар билан видолашиш маросимида Исломий Эрон халқининг кўп иштирок этиши ҳижрий-шамсий 1360- йил шаҳривар ойида шаҳидлар Ражоий ва Боҳунар билан видолашув маросимидаги Эрон шаҳарлари муҳитини ва шу билан бирга улуғвор қалблар қўмондони шаҳид Қосим Сулаймонийнинг ҳижрий-шамсий 1398 йил дай ойида шаҳид бўлганида Теҳронда ўтказилган видолашув маросимни эслатди.

Ваҳолангки душманлар Эрон Ислом республикаси халқи ва расмийлари ўртасида ҳардоим ихтилоф яратишга уриниб келган. Душманлар мамлакат ишларида баъзи муаммолар ва дид фарқларни  қўзғатиш орқали Исломий Эрон халқининг ҳамжиҳатлиги ва бирлигини нишонга олишга уринмоқда. Аммо  энди хизмат шаҳидлари билан видолашув маросимида миллионлаб эронликларнинг қатнашиши  душманларнинг  Эрн халқини  билишда доим адашганини кўрсатди.

Боқша бир муҳим жиҳати эса Эрон Ислом республикасининг халқаро мавқеи ва нуфузини ифодаловчи ушбу маросимда хорижлик расмийларнинг қатнашишидир. Эроннинг шаҳид президентига ҳурмат бажо келтириш маросимида қатнашиш учун 13 мамлакатдан камида 15 та етакчи ва юқори мартабали амалдорлар Теҳронга етиб келди.

 Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон,  Қатар амири Шайх Тамим ибн Ҳамад ол Соний, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ҳиндистон вице-президенти,  Саудия  Арабистони, БАА, Уммон, Қувайт, Миср, Шриланка,  ТИВ раҳбарлари, Туркманистон Халқ маслаҳат раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов,  Толибон ҳаракати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутақий ва  бу ҳаракат сиёсий идораси раиси мулла Бародар  Теҳрондаги саммитлар залига ташриф буюриб, президент вазифасини бажарувчисига ҳамдардлик билдириб, шаҳид Раисий ва унинг ҳамроҳларига ҳурмат бажо келтирдилар. Улардан баъзилари Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятулоҳ Хоманаий билан ҳам учрашиб  ҳамдардлик билдиришди.

Кеча Эрон президенти вазифасини бажарувчиси Муҳаммад Мухбир ва ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Али Каний  иштирокида 50 нафар хорижий мамлакатлар  делегацияларидан 10 дан ортиқ делегациялар етакчилар даражасида 20 га яқин делегациялар вазирлар етакчиги  ва қоланлари парламент раислари ёик махсус вакиллар даражасида  маросимда қатнашдилар.

Эрон президенти шаҳид Иброҳим Раисий ва унинг  ҳамроҳлари бўлган вертолёт ҳалокати шаҳидлари билан муҳташам видолашув маросими халқнинг ўз хизмат шаҳидларига бўлган миннатдорчилиги ва ҳурмати, Эрон миллатининг улуғворлигининг яна бир бор кўриниши сифатида баҳолаш кераклиги аниқ. Бу муҳташам маросими ҳам Исломий Эрон халқи сидқидилдан  ҳаракат қилган амалдорларини доимо ҳурмат қилиши ва улар Ислом Инқилоби ғояларига инқилобнинг олий раҳбари ва шаҳидлар  йўлида содиқ эканлигини яна бир бор исболади.

Ёрлиқ