май 21, 2024 15:10 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий ва Амир Абдуллоҳиён Эрон, ислом ва қаршилик учун хизмат қилиш йўлида шаҳид бўлдилар
    Иброҳим Раисий ва Амир Абдуллоҳиён Эрон, ислом ва қаршилик учун хизмат қилиш йўлида шаҳид бўлдилар

Соатлаб кутгандан сўнг ва Эрон халқи президенти Сайид Иброҳим Раисий , Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва бир гуруҳ расмийларининг вертолёти ҳалокати натижасида шаҳид бўлганлари ҳақидаги хабар ишонсизлик билан қарши олинди.

Эслатиб ўтамиз, якшанба 19 -май куни Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилоятидаги Худоофарин тўғонини бориб кўриш ва бир қанча миллий ва вилоят лойиҳаларини очиш учун борган Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган  делегацияни олиб кетаётган вертолёт бу минтақанинг Варзақон ҳудудига ноқулай об-ҳаво шароити сабабли тўғондан Табриз нефтни қайта ишлаш заводига жўнаб кетаётганида аварияга учраб қулаб тушди.

Эрон Ислом республикаси президенти ва унинг ҳамроҳларига ёрдам бериш учун ўнлаб тезкор қутқарув гуруҳлари юборилганига қарамай, туманли об-ҳаво ҳамда ўрмон ва тоғли ҳудуддан ўтиш қийинлиги туфайли ҳалокатга учраган вертолётни топиш ишлари  соатлаб давом этди.

Эрон президенти шаҳид бўлган жой

 

Вертолёт ҳалокатида Эрон Ислом республикаси презиенти Сайид Иброҳғим  Раисий ва унинг ҳамроҳлари жумладан Эрон Ислом респубилкаси ТИВ раҳбари  Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, Табриз жума имоми Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Ол Ҳошим, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Молик Раҳматий  ҳамда Эрон президентининг хавфсизлик гуруҳи , учувчилар ва вертолёт экипажи шаҳид бўлди.

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий мамлакатнинг 8 -чи президенти бўлиб Эрон ижроия ҳокимиятни бошқарган сўнги 3 йилда ҳар доим мамлакатни яхшилаш ва қўшни мусулмон давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш , Фаластиннинг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш йўлида қатттиқ меҳнат қилди.

Якшанба куни 19-май  эрталаб ва шаҳид бўлишдан бир соат олдин  Эрон президенти Иброҳим Раисий унда Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев ҳам қатнашган  Арас чегара дарёсидаги Қизқалъаси қўшма тўғонини фойдаланишга топшириш маросимида, Эрон Ислом республикаси ва Озарбойжон республикаси  ўртасидаги дўстона алоқалар икки халқнинг тарихи ва эътиқодига асосланган мустаҳкам алоқадир ва ҳеч қачон бузмайди деб айтди.

Эрон президенти шаҳид бўлди

 

Эрон президенти Иброҳим Раиий мамлакатнинг 13-ҳукуматининг ташқи сиёсатида устувор  йўналишларидан бири қўшни давлатлар ва минтақа билан ҳамкорликни кенгайтириш эди. Бу борада қўшни давлатлар ва минтақаларга бўлган кўлаб сайёҳатлари билан уни яхшилашга ҳаракат қилди ва  бу мақсадига ҳам катта даражага эришди.

Эронга қўшни давлатнинг улкан иқтисодий салоҳияти, Эрон ва унинг қўшниларининг яқин геофрафияси ҳамда маданий, тил ва диний муштаракликига эътибор қарати, ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги  устувор вазифаларидан эди. Сайид Иброҳим Раисий  сўнгги 3 йил ичида  Саудия Арабистони, Покистон, Туркия, Ироқ , Тожикистон, Туркманистон, Россия, Қатар, Уммон , Ўзбекистон, Қозғоистон , Хитой ва Сурияга қилган сафарлари қўшни давлатлар, минтақавий ва ислом мамлакталари билан алоқаларни ривожлаиришга ишончини кўрсатди.

Бу сафарларнинг яна бир ютуғи 13-ҳукуматнинг ташқи сиёсатида Шарқнинг тутган ўрнини ва ҳукуматнинг ташқи сиёсатини диверсификация қилишда  интилиши бўлди ва бу даврда у энг яхши тарзда амалга ҳам оширилди. Президент сайловаларида ғалаба қозонганининг кейинги илк расмий нутқида Ибоҳим Раисий Эрон ҳукуматнинг ташқи сиёсатидаги ёндашуви қўшни, минтақавий ва мусулмон давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга  эътибор қаратилган ҳолда минтақавий ва халқаро майдонда миллий манфаатларни таъминлаш ҳамда мазлум Фаластин халқининг ишини қўллаб-қувватлаш эканлигини таъкидлади.

Эрон президенти Иброҳим Раисий Нью-йоркка қилган сафарида ва БМТни йиллик мажлисида Фаластин халқининг сиоинстик режим ишғолига қарши курашини қўллаб-қувватлаб Фаластин масаласининг ягона ечими сионистлар ишғолининг тугатилиши ва пойтахти Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини ташкил этилиши эканлигини кўп марта таъкидлади.

Иброҳим Раисий Эроннинг янги даврдаги ташқи сиёсатини минтақавий ва қўшни давлатлар билан алоқалар ва ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга устувор аҳамият бериб минтақавий ҳамкорлик минтақва халқларининг тинчлиги, хавфсизлиги ва тараққиёти манфаати йўлида эканлиги ва Эрон буни олқишлашишини эълон қилди.

Эроннинг марҳум ТИВ раҳбари  Амир Абдуллоҳиён ҳам  худди жаноб Иброҳим Раисий сингари тинч-тотув яшаш ва қўшни давлатлар билан  алоқлаарни мустаҳкамлашга қатъий туриб. Эроннинг бу давлатлар, сўнги 3 йил ичида минтақа, хусусан Саудия Арабистони билан алоқаларини жонлантиришга катта рол ўйнади.

шаҳид Амир Абдуллоҳиён

 

Абдуллоҳиён Эроннинг дўстлик ва биродарлдик қўли қўшнилари ва минтақадаги барча давлатлар учун очиқ эканлигини доимо таъкидлаб келди.

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён яқинда Фаластин қаршилик ҳаракати етакчилари билан учрашиб, Ғазо секторида сионистларнинг янги қатлиомига қарши халқ позицияси ва Фаластин қаршиликларини олқишлаб,  қаҳрамон ва жасур Фаластин халқининг қаршилик кўрсатиши барҳаёт ва бу сионстларнинг ожизлигини кўрсатганини маълум қилди. Абдуллоҳиён шунингдек бугунги кунда қаршилик энг яхши ваиятидадир ,  сионистик режим террор режими эса энг заиф эканлигини билдирди. Эрон перезиденти Иброҳим Раисий ва мамлакат ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ҳам сўнгги ойларда ўнлаб телефон қўнғироқларини амалга ошириб исломий давлатлар етакчилари билан учрашишганди.

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги геноцидини тўхтатиш ва минтақада ўт очишни олдини олиш  йўлларини ўрганиш мақсадида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишига замин тайёрлар экан қамалда қолган халққа инсонпарварлик ёрдам жўнатиш учун кўплаб ҳаракатлар амалга оширилди.

Иброҳим Раисий , шунингдек Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва бир гугуҳ расмийларнинг вертолёти ҳалокати оқибатида шаҳид бўлишлари билан Эрон халқи ҳам бошқа  давлатлар қатории ўз етакчиларининг хизматлари ва саъй-ҳаракталарини ҳеч қачон унутмайди ва уларнинг хотирасини эъзозлаб, Исломий Эроннинг тараққиёт ва юксалиши йўлида чин дилдан хизмат илишда давом этадилар.

Ёрлиқ