май 22, 2024 16:24 Asia/Tashkent
  • Ислом Иқнилоби олий раҳбари ҲАМОС сиёсий идораси раиси ва Арманистон бош вазирини ҳам қабул қилдилар
    Ислом Иқнилоби олий раҳбари ҲАМОС сиёсий идораси раиси ва Арманистон бош вазирини ҳам қабул қилдилар

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бугун ҲАМОС сиёсий раҳбарини қабул қилганида, сионистик режимни йўқ қилиш ҳақидаги Илоҳий ваъдани амалга оширишни таъкидладилар.

ҲАМОС ҳаракати сиёсий идорасираиси Исоил Ҳания ва унинг ҳамроҳлик қилган делегация ҳам бугун тушдан олдин Исломий Инқилоб олий раҳбари қабулида бўлиб Оятуллоҳ Хоманаийга, ҳамда Эрон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди.

Бу учрашувда Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  Фаластин халқига айниқса Ғазо халқига ҳамдардликлари учун миннатдоричлик билдириб, жаноб  Исмоил Ҳания фарзандларининг шаҳид бўлгани учун тасаллият  билдирар экан ҲАМОС сиёсий идарораис раисининг сабрини олқишладилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек Ғазо бўлгаси халқининг дунёни лол қолдирган фавқулодда қаршиликларига тўхталиб бир кун келиб АҚШ университетларида Фаластин фойдасига шиорлар кўтарилиб, Фаластин байроғини кўтарилишга ким ишонарди ? Бир куни Японияда Фаластин фойдасига ўтказилган намойишда " Исроилга ўлим" шиори форс тилида айтилишига ким ишонарди: деб таъкидладилар.

ٍУ киши ўз сўзларида, келажакда Фаластин мисолида бугунги кунда ишониб бўлмайдиган воқеалар содир бўлиши мумкин деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида Аллоҳ таолонинг Мўсо /а/нинг оналарига берган икки ваъдасининг амалга ошиши ҳақидаги Қуръон оятларига таяниб, энди Худонинг Фаластин халқи ҳақидаги биринчи ваъдаси амалга ошди ва бу кичик гуруҳ бўлган Ғазо халқининг АҚШ, НАТО, Британия ва бошқа баъзи мамлакатларнинг катта ва қудратли гуруҳи устидан ғалабасидир.Худди шу асосда иккинчи ваъда, яъни сионистик  режимни йўқ қилиш ҳам амалга ошиши мумкин  ва Аллоҳнинг инояти билан Фаластиннинг денгиздан дарёгача шаклланадиган куни келади деб  эълон қилидилар.

Бугун шунингдек Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам Ислом Инқилоби олий раҳбари  қабулида бўлиб Арманистон халқи ва ҳукуматининг тасаллият ва ҳамдардигини билдирди.

Инқилоб раҳбари Арманистон бош вазирини қабул қилдилар

 

Учрашувда Инқилоби раҳбари ҳам Арманистон Бош вазирининг ҳамдардлик изҳорони қадрлаб, Эрон ва Арманистоннинг  тарихий ва географик муштаракликлари ва умумий манфаатлари  ҳақида гапирар экан, Эрон Ислом республикасининг Арманистон билан алоқаларни кенгайтириш сиёсати жаноб Мухбир раҳбарлигида давом этишини маълум қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек бугун Арманистон Бош вазирининг икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг стратегик хусусиятига урғу берганига ишора қилиб,  ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратишим муносабатларнинг стратегик хусусиятига асосланади, аммо муҳим шундаки. Эрон ва Арманистон муносабатларида мухолифлар ҳам бор ва шу асосда икки давлатга оид масалалар эҳтиёткогрлик ва эътибор билан ҳал қилиниши керак деб изоҳладилар.

Ёрлиқ