май 23, 2024 13:22 Asia/Tashkent

Дунёнинг 68 давлат етакчилари ва расмийлари Теҳрон саммитлар залида бўлиб, шаҳид президент Иброҳим Раисий ва унинг шаҳид ҳамроҳларига ҳурмат бажо келтиришди.

Кеча кечқурун Теҳрон саммитлар залида Эрон президенти вазифасини бажарувчиси мезбонлик қилган мароссимда, 68 давлат етакчилари. мамлакатлар ҳамда минтақавий ва халқрао ташкилотларнинг юқори мартабали расмийлари Эрн Ислом республикаси президенти шаҳид Иброҳим Раисий ва унинг шаҳид ҳамроҳларига ҳурмат бажо келтиришди.

 Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон,  Қатар амири Шайх Тамим ибн Ҳамад ол Соний, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ҳиндистон вице-президенти,  Саудия  Арабистони, БАА, Уммон, Қувайт, Миср, Шриланка,  ТИВ раҳбарлари, Туркманистон Халқ маслаҳат раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов,  Толибон ҳаракати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутақий ва  бу ҳаракат сиёсий идораси раиси мулла Бародар  Теҳрондаги саммитлар залига ташриф буюриб, президент вазифасини бажарувчисига ҳаммдардлик билдириб, шаҳид Раисий ва унинг ҳамроҳларига ҳурмат бажо келтирдилар.

Бу маросимда Ливан, Миср, Тунис, Саудия Арабистон, Қуаайт, Ўзбекистон, Тожикистон, Белорус. Арманистон, Озарбойжнг республикаси, Шри-ланка, Афғонистон, Покистон, Венесуэлла ва Туркия ТИВ раҳбарлари ҳам  қатнашиб, шаҳид Сайид Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳларига ҳурмат бажо келтиришди.

 

 

Ёрлиқ