Испания Европа давлатларига мурожаат қилди: мустақил Фаластин давлатини тан олинг
Испания мамлакати Бош вазири барча Европа мамлакатларини Фаластин мустақил давлатини тан олишга чақирди.
Порс тудей сайтининг хабарига кўра, Испания Бош вазири Педро Санчес Испания пойтахти -Мадрид шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған билан қўшма матбуот анжуманда, Европа мамлакатлари томонидан мустақил Фаластин давлатини тан олиш зарурлигини таъкидлаб, Испаниянинг Ғазо бўлгасидаги урушни тўхтатиш учун саъй-ҳаракатларини хабар қилди.
Матбуот анжуманида Туркия президенти ҳам Испаниянинг мустақил Фаластин давлатини тан олиш қарорини жуда муҳим деб баҳолади.
Испания мамлакати май ойининг охирида Норвегия ва Ирландия билан келишилган ҳолда Фаластин мустақил давлатини тан олди. Бу ҳаракат эса сионистларни ғазаблантирди.
Сўнгги хабарларга асосан, 2023-йилнинг 7-октябри сиоинстик режимнинг Ғазо секторига ҳужумларининг янги босқичи бошланганидан бери 37 мингдан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлиб, 85 минг нафардан ортиқ жароҳат олган.