июн 15, 2024 14:55 Asia/Tashkent
  • Россия президенти: дунёдаги ҳозирги вазият Ғарбнинг худбинлиги ва зўравонлигининг натижасидир
    Россия президенти: дунёдаги ҳозирги вазият Ғарбнинг худбинлиги ва зўравонлигининг натижасидир

Владимир Путин дунёдаги ҳозирги вазият Ғарб мамлакатларининг худбинлиги ва такаббурлиги натижаси эканлигини таъкидлаб, дунё қайтиб келмайдиган нуқтага яқинлашмоқда деб огоҳлантирди.

Россия федерацияси президенти Владимир Путин кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россияни стратегик мағлубиятга учратишга уринаётганини эслатиб, АҚШнинг императорлик мавқеини ҳар қандай йўл билан сақлаб қолишга уринишлари бу мамлакатни фақат таназзулга олиб келади деб қўшимча қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Владимир Путин бу борада Укаинадаги урушни назарда тутган ҳолда, бу инқироз икки давлат, Россия ва Украина ўртасидаги можаро эмас, балки бу уруш Ғарбнинг агрессив сиёсати натижасидир. НАТО дипломатияси бир давлатни айблаш ва бутун кучини унга қайтаришдан иборат  деб айтди.

Россия Украинадаги можаро тинч йўл билан ҳал қилинишига умид қилган, аммо Москванинг барча таклифлари рад этилмоқда деб изоҳлади Россия президенти.

Россия мамлакати Европага ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарни рад этган Путин  бу даъво мутлақо асоссиз ва қуролланиш пойгасини оқлайди, Россия  Европага хавф солмайди балки АҚШнинг ўзи асосий хавфдир деб ҳисоблади.

Ёрлиқ