Қосимий: Брайан Хук "Эрондан сўистеъмол қилиш" сурункали касаллигига гирифтор бўлган
-
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосимий
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Америка ташқи ишлар вазирлигида "Эронга қарши ҳаракатлар гуруҳи" раисининг берган изҳоротига маносабат билдириб, бу ёлғон изҳорот Американинг беқарор, тануззулга учраган ва заифлашган мавқеи ва дунё вазъиятини нотўғри дарк этишидан далолат беради,-деб айтди.
Америка ташқи ишлар вазирлиги қошидаги "Эронга қарши ҳаракатлар гуруҳи"-нинг раиси Брайан Хук Скай Ньюз билан қилган сўҳбатида, Теҳронга қарши Вашингтон расмийларининг асоссиз иддаоларини такрорлаш зимнида, Эрон санкцияларидан озод қилиш ҳеч қандай мамлакат учун узайтирилмайди,-деб айтди.
Баҳром Қосимий Брайан Хук бугунги дунёда Америка энди барча ўзининг инсониятга зид ва ёмон истак-хоҳишларига эришолмаслиги ва бу мамлакат бошқа мамлакатларга босим ўтказиш замони ўтиб кетганини англаб етиши лозим ,-деб таъкидлади.