Эронлик даҳо математик шарафига халқаро "Аёл ва математика" куни таъсис этилди
Эрон Ислом Республикаси президентининг аёллар ва оила масалалари бӯйича ӯринбосарининг ёзишича, профессор Марям Мирзахонийнинг туғилган куни (3 май) халқаро "Аёл ва математика" куни деб аталадиган бӯлди.
ИРНА ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Эрон Ислом Республикаси президентининг аёллар ва оила масалалари бӯйича ӯринбосари Маъсума Ибтикорнинг бугун твиттер саҳифасида эълон қилишича "Аёл ва математика" халқаро анжумани қарори билан профессор Марям Мирзахонийнинг туғилган куни (3 май) халқаро "Аёл ва математика" куни деб аталадиган бӯлди.
Асли Эронлик бӯлган Американинг Стэнфорд университети профессори Марям Мирзахоний 2014 йили динамика ва геометрия соҳасидаги улкан кашфиётлари учун математика соҳасидаги энг улуғ мукофот --Филдсов мукофотининг совриндори бӯлди.
Замонанинг даҳо математиги кӯкрак саратони хасталиги билан тӯрт йиллик машаққатли кураш сӯнгида 2017 йили оламдан ӯтди.