апрел 12, 2019 15:50 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳиддий
    Теҳрон жума намози хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳиддий

Теҳрон жума намози хатиби бир мамлакатнинг ҳарбий кучи ва расмий ташкилоти ҳисобланадиган Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши Американинг амалга оширган ғаразли ва ахмақона сайъ-ҳаракати халқаро қонун-қоидаларга зиддир,-деб таъкидлади.

Теҳрон жума намози хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳиддий Кирмоний Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳарбий кийимини кийиб, жума намози хутбасида, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси номини террористик гуруҳлар рўйхатига киритиш учун Американинг амалга оширган сайъ-ҳаракатини  маҳкум этиб, АҚШ президенти Дональд Трампнинг бу ҳаракати Ғарбий Осиё минтақасидаги вазъиятни янада оғирлаштиради,-деб қўшимча қилди. 

Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳиддий Кирмоний  дунё аҳли Америка терроризмнинг ҳомийси эканлигини яхши  билишини баён этиш зимнида, Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши Американинг амалга оширган сайъ-ҳаракатига қарши дунё мамлакатларининг мухолифат қилиши шуни кўрсатадики, Вашингтоннинг бу сайъ-ҳаракати ҳам натижасиз қолади,-деб  айтди.   

Теҳрон жума намози хатиби шунингдек, Исломий Инқилоб соқчилар корпусидан Америка ғазабга келганининг сабабига ишора этиб, халқнинг бу ташкилоти Америка ижод этган минтақадаги террористларни мағлуб этиб, Вашингтоннинг Ғарбий Осиё минтақасидаги мақсадлари амалда татбиқ этилмай қолгани сабабига айланди,-деб таъкидлади. 

Ёрлиқ