апрел 18, 2019 10:42 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Эрон пойтахти Теҳрон шаҳри ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида армия куни муносабатида Эрон ислом жумҳурияти қурлли кучлари ва Исломий Инқилоб соқчилар корпуси гвардияларининг парад маросимлари бўлиб ўтмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон қуролли кучлари бўлинмаларининг ҳарбий парадини мамлакат  президенти Ҳасан Руҳоний ва бошқа олий мартабали  ҳарбийй масъуллар яқиндан томоша қилишмоқда. Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бўлинмалари эса Теҳрондаги Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳарамлари яқинида парад ўтказишди.

Эронда армия куни муносабатида мамлакат мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган "Кавсар" қирувчи  самолётлари Теҳронда ўтказилаётган ҳарбий параднинг осмонида ҳаво манёврини амалга оширишди.

Айтиш керакки Эронда ишлаб чиқарилган маҳаллий қирувчи самолётлар илк маратаба армия кунидаги ҳарбий парадларда қатнашишмоқда.

Эслатиб ўзтамиз, ҳижрий -шамсий 29 фарвардин, милодий  18 апрель куни  Эрон ислом жумҳурияти армияси кунидир.

Ёрлиқ