апрел 22, 2019 15:52 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон ва Исломобод икки мамлакат чегаралари яқинида терроризмга қарши кураш мақсадида тезкор ҳарбий кучлар бўлинмасини таъсис этиш қарорига келишганини маълум этди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳронда Покистон бош вазири Имрон Хонни қабул қилганида, Эрон ва Покистон давлатлари   хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорликларни янада кучайтириш борасида келиша олдилар деб айтди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларилда  Покистон бош вазири билан ўткзаган музокараларини Теҳрон ва Исломобод ўртасидаги алоқаларини кучайтиришдаги янги одим эканлигини таъкидлаб, икки мамлакат  ҳозирги муносабатларини яанада кенгайтириш ҳамда бошқа мамлакатларининг аралашишига йўқ қўймаслик қарориг акелдилар деб изоҳлади.

Покистон бош вазири Имрон Хон ҳам матбуот конференция жараёнида, Осиё ғарбида Эрон ислом жумҳуриятининг муҳим ролини таъкидлабб, Теҳрон ва Исломобод давлатлари Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни вужудга келтиришда муҳим рол ўйнашиши мумкин деб таъкидлади.

Имрон Ҳон шунингдек  АҚШ томонидан Қуддусни сионистик режимнинг пойтахти сифатида расман тан олингани ҳамда Жўлон теппаликларни бу режимга қўшилишга тарафдорлик қилганини, БМТ резолюцияларини ошкора тарзда бузиш эканлигини баён қилар экан, АҚШнинг ушбу ҳатти- ҳаракати инсонлар ҳуқуқини паймол этишдир деб қўшимча қилди. У Кашмир масаласига тўхталиб, Кашмир муаммоларини ҳарбий йўл билан ҳал этишнинг имкони йўқ  ва бу муаммоларга ечим топилганида минтақадаги тижорат ва савдо- иқтисодий соҳалар янада ривожланиб кетади деб аниқлик киритди.

Имрон Хон ўз сўзларида  турли соҳаларда Эрон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликларни янада кучайтириш зазурурлигини таъкидлади. 

Ёрлиқ