Инқилоб раҳбари: нефт масаласидаги АҚШ фитналари жавобсиз қолмайди
(last modified Wed, 24 Apr 2019 10:32:01 GMT )
апрел 24, 2019 15:32 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари, душманлар Эрон халқини таслим қилиш учун, иқтисодий босимлар ричагидан фойдаланмоқда, аммо улар Эрон халқини ҳеч қачон таслим бўлмайдигани ва ривожланиш ва тараққиёт йўлида санкцияларни фурсатга айлантириши биланг АҚШ душманликларини жавобсиз қолдирмайдигини била олишлари керак деб айтдилар.

Бугун  "Иш ва ишчи" ҳафтасини бошланишида Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эроннинг турли қатлами ва тармоқларининг минглаб ишчиларини ўз ҳузурига қабул қиланларида,  Эроннинг нефт экспорти йўл ига тўсиқлари яратиш учун АҚШ режимининг қилаётган саъй ҳаракатларига тўхталиб, Эроннинг фаол халқи ва ҳушгёр масъуллари  ўзининг ҳиммати ва иродасига таянганда ҳолда, барча муаммоларга ечим топиши , тўсиқларни бартараф этиши кўрсатиб беришган, албатта АҚШнинг душманликлари ҳеч қандай натижа келтирмайди ва Эрон ислом жумҳурияти  ўзи хохлаган  ҳажмда  нефтини экспорт этишга давом беради деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманай ҳазратлари боқша бир муҳим  масалани таъкидлаб, душманларга хитобан,  душманнинг душманлиги ва фитналари жавобсиз қолмайди ва Эрон халқи фитналарни томоша қилиб қарши кураш олиб бормайдиган халқ эмас деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  АҚШ режимини Эроннинг нефт соҳасига қарши босимларини кучайтирганини таъкидлаб,  нефт экспортига қарам бўлишни янада камайтириш ўз навъидаги фурсатадир ва бу масалага таяниб ичкии потенсиаллардан кенг даражада фойдаланамиз деб қўшимча қилдилар.

Ул Ҳазрат шунингдек  АҚШ ва сионистик режими масъулларининг иддаоларига ишора қилиб, улар биз Эрон халқига эмас балки Эрон ислом жумҳуряти тузумига қаршимиз деб иддао қилишмоқда, аммо Эрон ислом жумҳуриятига душманлик қилиш, Эон халқига душманлик қилиш демакдир чунки Эрон ислом жумҳурияти халқ ёрдами ва кўмагига таянади, халқнинг ёрдами бўлмаганида, исломий жумҳурият ҳам мавжуд эмасди деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ