Зангане: Американинг нефт бӯйича санкциялари Эрон халқига нисбатан душманликнинг намунасидир
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Нефт вазири деди: Американинг нефт бӯйича санкциялари Эрон халқига нисбатан душманликнинг ифодасидир.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Нефт вазири Бижан Зангане жаҳон бозорида Эрон нефтининг ӯрнини қоплаш учун Саъудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари берган ваъданинг пуч эканлигини таъкидлаб, илова қилди: улар ӯзларининг нефт захиралари имкониятлари ҳақида лоф уришади.
Ӯтган ҳафта Америка Эрон нефти харидорларига белгиланган истисно муддатини узайтирмаслигини эълон қилди.
Америка Ташқи ишлар вазири Майк Помпео матбуот анжуманида Эрон нефтига санкция жорий қилингач, Саъудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари жаҳон бозорида Эрон нефтининг ӯрнини қоплаш ваъдасини беришганини эълон қилган эди.
Аммо Американинг Эрон нефт экспорти ҳажмини нолга тушириш ҳақидаги дағдағалари алаҳсирашдан бошқа нарса эмас.