Руҳоний: АҚШ нотўғри қарорлари билан Эроннинг нефт экспорти йўлига тўсиқлар яратмоқчи
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрондан нефт экспорти йўлига тўсиқлар яратиш АҚШнинг хато ва нотўғри қарорларидан эканлигини таъкидлади.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда ўтказилган ишчилар, намунавий ишчи гуруҳларни қадрлаш 30-чи миллий фестивалида АҚШ босимлар орқали Эроннинг нефт экспорти йўлига тўсиқлар яратиб, Эрон ислом жумҳуриятининг валюта даромадларини камайтиришга уринмоқда деб таъкидлади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ давлатини Эроннинг айрим маҳсулотларни импорт қилишдаги эҳтиёжларини оширишга уринаётганлини таъкидлаб, ишчилар ҳозирги шарлитда АҚШга қарши курашнинг муқаддам чизиғидалар деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний АҚШ давлати келажакда ҳам Эроннинг нефт экпортини давом эттираётанига шоҳид бўлишига ишора қилар экан, айрим давлатлар АҚШ босимлари қаршисида таслим бўлишади, аммо Эрон халқи Исломий Инқилоб ғалабасининг биринчи кунларидан бугунгаса АҚШ қаршисида тура олган деб аниқлик киритди.
-
Руҳоний: Эрон халқига қарши АҚШ душманликлари мағлубиятга учрайди
-
Зангане: Американинг нефт бӯйича санкциялари Эрон халқига нисбатан душманликнинг намунасидир