Сайид Аббос Мўсавий : Баҳрайн Эронга ақл ўргатмаслиги лозим
(last modified Sat, 04 May 2019 07:27:39 GMT )
май 04, 2019 12:27 Asia/Tashkent
  • Сайид Аббос Мўсавий : Баҳрайн Эронга ақл ўргатмаслиги лозим

Кеча Эрон ТИВ наттоғи Эрон ислом жумҳуриятига қарши Баҳрайн ТИВ раҳбари Холид бин Аҳмад Ол Халифанинг таҳдид оҳангидаги изҳоротига кўрсатган аксиламалида, у ва Баҳрайнинг бошқа масъулларига ҳаддан ошмасликлари ва ўзидан катталарни таҳдид этишдан олдин ўзини била олишларини тавсия қилди.

Яқинда Баҳрайн ТИВ раҳбари Холид бин Аҳмад Ол Халифа Саудия Арабистонида босиладиган " Ашшарқул Авсат" газетасига берган кулгули интервьюсида,  Эрон Ҳурмуз бўғозини ёпиб қўйганида "ўзининг нафаси сиқилиб  оқлади" деб иддао қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Сайид Аббос Мўсавий БаҳрайнТИВ раҳбарига хитобан, ўзларингиздан катталарга ақл ўргатмасликни ўрганишингиз керак  деб айтди.

Мўсавий ўз сўзларида Эрон ислом жумҳурияти  Эрон халқининг муҳим ҳаётий томири бўлган ва манфаатлари таъминлайдиган ҳамда жаҳон энергетикасининг транзит йўли бўлган Ҳурмуз бўғози хавфсизлигини таъминлашни таъкидламоқда деб қўшимча қилди.

Яқинда Эрон ташқи ишлар вазири ҳам АҚШ давлатининг Эрон нефтини экспорт этилиши йўлига яратаётган тўсиқлари ҳамда Ҳурмуз бўғози хавфсизликига зарба бериша уринаётганлигига тўхталиб, Эрон давлати АҚШга Ҳурмуз бўғози хавфсизликига зарба беришига ижозат бермайди дея эълон этганди.