Инқилоб Раҳбари: шайтонлар ва кофирлар устидан ғалаба қозонишнинг ягона йўли қарши курашдир
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ўтган 40 йил мобайнида Қуръон доирасида амал қилиш ва душманларга қарши кураш Эрон халқининг кундалик ва фавқулодда ривожланиши ва иззат обрусига сабаб бўлди ва бугунги кунда ҳам шайтонлар ва кофирлар қаршисида тура олган дея айтдилар.
Кеча Исломий Инқилоб муазазм раҳбари Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий, Қуръон маддоҳлари, муножотхонлари, қорилари иштирокида Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнияларида Муборак Рамазон ойи остонасида ўтказилган " Қуръони карим билан унс олиш маросимда, бугунги инсонлар ва исломий жомеанинг энг асосий эҳтиёжларини Қуръон маърифатини англаш ва унга амал қилиш эканлигини таъкидлаб, Қуръони карим куфр, зўравон қудратлар, қаршисида тура олишга даъват этади деб айтдилар.
Исломий Инқилоб музазам раҳбари Қуръон маърифатидан бехабар бўлиш ва унга амал қилмасликни ислом дунёсининг бугунги муаммоларидан эканлигига тўхталиб, президент позицияси ва ё подшолик тузуми мавқеиятидан халқларга дўғ -пўписа қиладиганлар, Қуръони карим уларга қарши кураш олиб боришга ижозат берган кимсалардир шунингдек уларга ишониш ҳам мумкин эмас дея таъкидладилар.
Ул зот бир неча йил олдин айрим мамлакталарда исломий ўйғониш ва халқнинг ўйғониш томон ҳаракталарини бошланганига ишора қилиб, ушбу буюку ҳаракатлар айрм томонларнинг эътиборсизлиги, қадрига етмагани ҳамда АҚШ ва сиоинстик режимга ишонишгани туфайлпи тўхтатилди, аммо Эрон халқи Қуръон маърифати билан безатилган Ҳазрат имом Хумайний /р.а/ баракатлари билан ўз инқилоби ва ҳаракатининг қадрига етдилар ва Инқилобнинг биринчи кунларидан бошлаб зўравон қудратларга ишонмади ва улар қаршисида тура олди деб изоҳладилар.
Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари, ўз сўзларининг бошқа қисмида, Қуръони каримни буюк бир санъат асари эканлигини таъкидлаб, жомеани Қуръон билан анис ва мўнис бўлиши, турли қатламини мустаҳкамланиши ҳамда дунёвий ва ухравий ҳаётнинг саодатига сабаб бўлади дея аниқлик киритдилар.