Зариф: АҚШ ҳеч қандай далилсиз Эронга қарши кескинликларни авж олдирмоқда
(last modified Tue, 14 May 2019 10:08:40 GMT )
май 14, 2019 15:08 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ ҳеч қандай далилсиз Эронга қарши кескинликларни авж олдирмоқда

Эрон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг ЭЙ ЭН ЭЙ ахборот агентлигига берган интервьюсида, Эрон давлатини ҳардоим ўзини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини таъкидлаб, АҚШ ҳеч қандай далилсиз Эронга қарши кескинликларни кучайтирмоқда дея айтди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ихтисослашган бу суҳбатида АҚШ давлати ҳеч қандай далилсиз кескинликларни авж олдирмовда. Эрон кескинликлар пайида эмас, аммо ҳардоим ўзини мудофаа қилиш учун тайёрдир деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек Ҳиндистонга қилган сафарининг мақсадига тўхталиб, Деҳли Теҳроннинг энг яқин шерикларидандир ва биз Ҳиндистон билан турли соҳаларда кенг- қамровли ҳамкорликка эгаимз  деб изоҳлади.

Бугун Ҳиндистон пойтахти Деҳлига сафар қилган Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳиндистонлик касбоши  Sushma Swaraj билан учрашиб, мулоқот қилди.

Икки мамлакат ТИВ раҳбарлари учрашувида  минтақа ва халқаро миқёсидаги сўнгги ўзгаришлар хусусидаги Эрон позицияси, иккитомонлама ҳамкорликлар жараёни, ҳамда Халқаро ядровий келишув масаласи юзасидан фикр алмашилди.

 

Ёрлиқ