Зариф: Баржомни сақлаб қолиш халқаро ҳамжамиятнинг вазифасидир
(last modified Fri, 17 May 2019 11:30:24 GMT )
май 17, 2019 16:30 Asia/Tashkent
  • Зариф: Баржомни сақлаб қолиш халқаро ҳамжамиятнинг вазифасидир

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири деди: Баржомни сақлаб қолиш халқаро ҳамжамиятнинг вазифасидир ва агар жаҳон ҳамжамияти Баржомнинг муҳим муваффақият эканлигини ҳис қилса, уни сақлаб қолиш учун Эрон каби амалий ҳаракатлар қилиши лозим.

ИРНА ахборот агентлиги хабарига кӯра бугун Бир қатор Осия мамлакатларига сафари доирасида Хитойга ташриф буюрган Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Пекин аэропортида деди: бугунгача халқаро ҳамжамият Баржомни сақлаб қолиш учун амалий ҳаракатлар ӯрнига кӯпроқ баёнотлар бериш билан чекланиб келяпти.

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири  илова қилди: Хавфсизлик кенгашининг 2231-резолюцияси шу мавзуга ишора қилади. Агар халқаро ҳамжамият, Баржомга аъзо бӯлган барча мамлакатлар ва Эроннинг Баржомдаги Россия ва Хитой каби дӯстлари бу муваффақиятли келишувни сақлаб қолишга мойил бӯлишса, амалий хатти-ҳаракат билан Эрон халқининг Баржомда кӯрсатилган манфаатлардан баҳраманд бӯлиш заминаларини яратишлари керак.

Баржом--Эроннинг тинч йӯлдаги Ядровий дастури тӯғрисидаги халқаро келишув.

 

 

 

Ёрлиқ