май 18, 2019 12:37 Asia/Tashkent
  • БМТдаги Эрон намояндаси: АҚШ армияси Сурияни тарк этиши керак

Кеча БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг намояндаси Суриянинг Идлиб вилоятининг вазияти хусусидаги БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида Сурияида АҚШ армиясининг ноқонуний иштирокини тўхтатишни таклиф қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, БМТдаги Эрон намояндаси Мажид Тахтравончи  Эрон давлати Остона йиғилишидаги бошқа кафил давлатлар яъне Россия ва Туркия билан Сурия шимолидаги Идлибда тинч минтақани яратишни қўллаб- қувватлашини таъкидлаб,  Идлибда тинч минтақани яратиш  масаласи Дамашқ давлатининг террорчиларга қарши курашига алоқаси йўқ дея изоҳлади.

Мажид Тахтравончи шунингдек,  Идлибда тинч минтақани яратиш  террорчи гуруҳлар учун бош панаҳ эмас, балки тинч аҳолини ҳимоя қилиш мақсадидаги вақтинчалик қарор эди деб қўшимча қилди.

 У ўз сўзларида  эндиликда  Идлиб вилоятида террорчилар томонидан юз минглаб инсонларни гаровга олинганига тўхталиб,  бу минтақани террорчилар ишғолида қолиши ва террорчиларни тинч аҳоли ва ҳарбийларга қарши ҳуумлари давом этмаслиги лозим деб аниқлик киритди.

Тахтравончи бундай вазият террорчилар томонидан кўпроқ тинч аҳолини террор этилишига сабаб бўлади деб айтди.

Идлиб вилоятини  террорчилар ишғолидан озод қилиш учун Сурия давлат армиясининг амалиётлари билан бир вақтда  АҚШ бошчилигидаги Ғарб томони бу амалиётларни тўхтатишга уринмоқда.

 

Ёрлиқ