Генерал Саломий: АҚШ давлати муқовимат гуруҳларининг куч қудратидан хавфсирайди
(last modified Sun, 19 May 2019 08:08:37 GMT )
май 19, 2019 13:08 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий: АҚШ давлати муқовимат гуруҳларининг куч қудратидан хавфсирайди

Исломий Инқиқоб соқчилар корпуси бош қўмондони исломий сарзаминларда душманларга қарши жиҳод қиладиган ёшлар тарбияланаётганига тўхталиб, АҚШ давлати муқовимат гурҳларнинг қудратидан қўрқади дея таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  бугун генерал Ҳусейн Саломий  Теҳронда Исломий Инқилооб соқчилар корпусининг ўринбосари ва мувофиқлаштирувчи ўринбосарини таништириш маросимида  Фаластин муқовимат кучларини сионистик режим жиноятларига жавобан ишғол этишган сарзаминларини 600 ракета билан нишонга олганини таъкидлаб, муқовимат кучларининг  қудрати  АҚШ ва сионистларнинг ўз позициясини ўзгартиришига сабаб бўлган деб изоҳлади.

Генерал Ҳусейн Саломий,  АҚШ ва сионистик режимни таназзул топиш ҳолида эканлигини таъкидлаб,  АҚШ афтида куч- қудратли назарга ташланадаган, аммо аслида кучсиз бир душмандир дея изоҳлади.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондони, бугунги кунда Эрон Исломий Инқилоби энг гўзал чўққиси яъни 40-чи йиллигида эканлигини баён қилар экан, Эрон душманларни ҳар қандай таҳидларга қарши кураш учун тайёрдир деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ