Эрон айрим бегона режимларни минтақада фитна солишга уринаётгани тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Tue, 21 May 2019 07:01:02 GMT )
май 21, 2019 12:01 Asia/Tashkent
  • Эрон  айрим бегона режимларни минтақада фитна солишга уринаётгани тўғрисида огоҳлантирди

БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг доим вакили минтақада хорижий айрим доираларнинг фитна ва ихтилофлар яратишга уринаётгани ҳақида огоҳлантириб, Форс Кўрфази минтақасидаги масалаларни ҳал этишнинг ягона йўли, минтақа мамлакатлари ўртасида музокараларни бошлашдир деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча БМТдаги Эрон намояндаси Мажид Тахтравончи БМТ бош котиби ва Хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган мактубида,  ёлғончилик, сохта маълумотлар тарқатиш ва гумроҳ этувчи хабарлар ҳамда Ўрта Шарқдаги ўз иттифоқчиларнинг ҳимоятига таяниб,  минтақага денгиз кучларини сафарар этиш орқали   ноқонуний манфаатлари пайида бўлишга уринаётган  хорижлаги айрим доираларнинг ҳатти -ҳаракати барчага маълум деб изоҳлади.

Мажид Тахтравончи  Эрон давлатини ҳардоим тўқнашувлар ва урушга қарши эканлигини баён этиб,  шу ҳол билан бирга, бизга қарши ҳар қандай уруш бошланганида Эрон давлати ўзини ҳимоя қилиш ҳаққидан фойдланиб,  қатъийлик билан ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилади деб аниқлк киритди.

 

Ёрлиқ