Инқилоб Раҳбари: АҚШ ва сионистик режимнинг завол топиши аниқдир
Исломий иниқлоб муаззам раҳбари минглаб талабалар билан учрашувларида башарият душманлари яъне Исроил ва АҚШни завол топиши аниқдир деб айтдилар.
Кеча Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари минглаб талабалар билан учрашганида ёрқин ва умид бағишловчи иситқболлар мавжудлигини умумий ҳаракатларни давом эттириш ва тараққиёт сари йўл олишнинг асли сабаби эканлигигини таъкидлаб, /Исломий Инқилобнинг ғалабаси ва давом этишида яққол намоён бўлган/ буюк фаолиятларни бошлаш ва амалга оширишдаги Эрон халқининг катта имкониятлари, самарали ва ёрқин мақсадлар томон оммавий ҳаракатларга умид бағишловчи нозик бир нуқта ҳисобланади деб эълон этдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари идорасининг маълумотлар сайтининг хабар қилишича, Оятулллоҳил Узмоъ Хоманаий бу учрашувда Худо динини кенгайишига ёрдам етказадиганларнинг ғалабалари борасидаги Парвардигорнинг аниқ ва ўзгармайдиган ваъдаларини ҳам умид ва яхши руҳия бағишловчи бошқа мавзулардан эканлигига тўхталиб, албатта янада маълум бўлиб қолаётган Ғарб цивилизациясининг рад этиб бўлмайдиган гумроҳилиги ва инқирозга юз тутиши Эрон халқининг оммавий ҳаракатларининг бошқа бир муҳим жиҳатларидандир дея изоҳладилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ўз сўзларида сиз ёшлар ишнчингиз комил бўлсинки, башарият душманлари яъне гумроҳликка гирифтор бўлиб қолган АҚШ ва Исроилнинг завол топиши аниқдир деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек, ёшлар ва талабаларни Худованди муттаол билан яқинлашиш учун Муборак Рамазон ойидаги муҳим фурсатлардан кенг фойдаланишга чақириб, Қуръон, намоз ва дуо билан унс олишингизга замин яратадиган ушбу муҳим ва ғанимат бўлган фурсатларни эзгу ва мангу бир одатга айлантиришингизни тавсия этаман деб аниқлик киритдилар.