Зариф: АҚШнинг сохта иддаолари минтақа учун хавфлидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i45617-Зариф_АҚШнинг_сохта_иддаолари_минтақа_учун_хавфлидир
Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Осиё ғарбида ҳарбий кучлари сонини ошириш қарорига кўрсатган аксиламалида, бундай иддаолар Халқаро тинчлиги ва хавфсизлиги учун жуда хатарли бўлиб, унга қарши кураш олиб бориш лозим деб таъкидлади.
(last modified 2026-02-11T10:27:37+00:00 )
май 25, 2019 13:02 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШнинг сохта иддаолари минтақа учун хавфлидир

Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Осиё ғарбида ҳарбий кучлари сонини ошириш қарорига кўрсатган аксиламалида, бундай иддаолар Халқаро тинчлиги ва хавфсизлиги учун жуда хатарли бўлиб, унга қарши кураш олиб бориш лозим деб таъкидлади.

Кеча АҚШ президенти  Осиё ғарбига яна 1500 нафар АҚШлик ҳарбийларини юбориши ҳақида хабар қилиб, Эрон таҳдидларига қарши кураш олиб бориш мақсадида бу қарорга келганини иддао қилди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам Покистонга уюштирган сафарини якунланишидан олдин ИРНА ахборот агентлигига берган интервьюсида, АҚШ давлати душманона сиёсатларини оқлаш ва Форс Кўрфази зоннасида кескинликларни кучайтириш мақсадидатурли иддаоларни эълон қилмоқда деб айтди.

Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида  минтақада ҳарбий иштирокини кучайтириш мақсадида Вашингтоннинг янги сохта иддаолари тинчликни хатарга солиб, Халқаро хавфсизлигига таҳдид солади деб изоҳлади.

Шунингдек Россия ТИВ ҳам АҚШнинг Осиё ғарбида яна ҳарбийлар юбориш қарорига келганидан хавотирланиш билдириб,  Вашингон қарорига салбий аксиламал кўрсатди.

Кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёниясида АҚШнинг ушбу қарори катта бир тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкин дея қўшимча қилди.

Россия ТИВ АҚШнинг бу қарорига кўрсатган аксиламалида, Москва давлати бу масалани БМТ хавфсизлик кенгашига юбориб муҳокамага қўяди деб аниқлик киритди.