Зариф Трампга: Инқилоб раҳбари аллақачонлар ядровий қуролнинг ҳаром эканлигини эълон этгандилар
(last modified Tue, 28 May 2019 06:53:02 GMT )
май 28, 2019 11:53 Asia/Tashkent
  • Зариф Трампга: Инқилоб раҳбари аллақачонлар ядровий қуролнинг ҳаром эканлигини эълон этгандилар

Кеча Эрон ислом жумҳуриятининг ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ядровий қурол пайидадир деган иддаоларига кўрсатган аксиламалида, Исломий Инқилоб муазазм раҳбари аллақачонлар ядровий қуролни ҳаромлигини эълон этандилар деб таъкидлади.

Порс Тудей ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида қўшимча қилиб ёздики, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий аллақачонлар ядровий қуролни ишлаб чиқаришига қарши чиқарган фатволарида Эрон ядровий қурол ишлаб чиқариш пайида эмас деб эълон этгандилар.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек,  B гуруҳи-Болтон, сионисти крежитм бош вазири Бинямин Нетаняҳу, Саудия режимининг валиҳад шаҳзодаси Бин Салмон, БАА валиаҳди Бин Зоиднинг иқтисодий терроризмини Эрон халқига зарар етказиб, минтақада кескинликларни вужудга келтираётганини таъкидлаб, Дональд Трампнинг сўзлари эмас балки ҳатти -ҳаракати унинг мақсадини намоён этади деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Токиода Япония бош вазири билан учрашувида,  Эронга қарши тўҳматларини такрорлаб, Эрон ислом жумҳуриятига қарши санкцияларни кучайтиришдан ягона мақсадини Эронни ядровий қуролга эга бўлишини олдини олиш эканлигини иддао қилди.

Ёрлиқ