Имом Хумайний /р.а/ реҳлатлари йиллигига бағишланган маросимлар бошланди
(last modified Tue, 04 Jun 2019 13:37:13 GMT )
июн 04, 2019 18:37 Asia/Tashkent
  • Имом Хумайний /р.а/ реҳлатлари йиллигига бағишланган маросимлар бошланди

Бугун Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳарамларида Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳамда кўп эронлик масъуллар ва ул зотнинг пайравлари иштирокида Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ реҳлатларининг 30 йиллигига бағишланган марросимлар бошланди.

Бугун сешанба ҳижрий- шамсий 1398-чи йил хурдод ойининг 14-чиси, ҳижрий- қамарий 1440 йил Рамазон ойининг 29-чиси ҳамда милодий ҳисоб билан 2019-чи йил июнь ойининг 4 чи куни Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ реҳатларининг 30-чи йиллигига тўғри келади.

Шу муносабат билан ул зотнинг  ҳарамларида Эрон ва дунёнинг турли мамлакатларидан келган шахсиятлар,халқ ва масъуллар иштирокида махсус маросимлар бўлиб ўтмоқда.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳам Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ реҳлатлари йиллигида нутқ сўзлайдилар.

Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ реҳлатларининг йиллиги маросимлари 350 нафар эронлик ва хорижий мухбирлар томонидан ёритилмоқда.

Ёрлиқ