июн 05, 2019 14:29 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: исломий мамлакатлар Фаластиндаги босқинчи душман жиноятлари қаршисида тура олиши лозим

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари исломий мамлакатлар ихтилофлар ва бир бирига қарши позиция тутиш ўрнида, Фаластиндаги босқични ва тажовузкор душманлар жиноятлари қаршисида тура олиши зарур деб айтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  исломий тузум масъуллари, исломий мамлакатлар элчилари ва халқнинг турли қатлами вакиллари билан учрашганида уларни Рамазон ҳайити муносабатида  билан табриклаб,  Фаластин масаласини ислом дунёсининг энг муҳим ва асосий масаласи эканлигини таъкидлаб,  АҚШ ва сионистик режим манфаатлари йўналишида ҳаракат қиладиган айрим исломий мамлакатларни танқид этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек,   яҳудийларни денгизга ташлаш керак деган айрим араб давлатлар нуқтаи назарининг аксича Эрон ислом жумҳурияти бундай қарашга эга эмас балки Эрон ислом жумҳурияти аввалдан ҳам Фаластин халқи ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъкиалаб, зўравон қудатлар қаршисида тура олиб, бундай муқовиматни бугунгача давом эттирмоқда едб шарҳладилар.

Инқилоб Раҳбари  ҳукумати тузуми чорчубаси тўғрисида Фалатастиндаги мусулмон, насроний ва яҳудий динлар вакиллари ҳамда фаластинлик қочқинлар қарашлари ва ақидаларини аниқлаш зарурлигини таъкидлаб,  уша пайтгача  босқинчилар томонидан фаластинликлар истак -хоҳиши қабул этилганига қадар Фаластин халқининг мкуқовимати  ҳарбий, сиёсий ва маданий жиҳатларда давом этиши керак деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек  сионистик режим билан ярашишга урианётган исломий мамлакатлардан айримларига  олиб бораётан нотўғри йўлидан тавба қилишни тавсия этиб,  нега Ливия дек исломий мамлакатда иккита мусулмон гуруҳлар бир - бири қаршисида туриб, хунрезликларга сабаб бўлмоқда, нега  ислом динини иддао қиладиган мамлакат душманлар истак- хоҳишлари ва манфаатлари доирасида   Яман халқи ва бу мамлакат инфратузилмаларини бомбардимон этмоқда? , дея буюрдилар.

Инқилоб Раҳбари  Рамазаон ҳайитининг мурожаатини  мусулмонлар ўртасида бирлик, ваҳдат, исломий мамлакатларда ҳамжиҳатлик ҳамда  ислом уммати тушунчаси атрофида мусулмонларни тўплаш эканлигини таъкидлаб,  ислом дунёсидаги бугунги муаммоларни фақат Қуръони карим буйруқларига таяниб,амал қилиш орқали ҳал этиш мумикинлиги ва исломий уламолар ва донишмандлар ушбу мақсадларни ижро этиш учун қўшимча вазифага эга бўлганини эълон этдилар.

Ёрлиқ