Руҳоний: Эрон минтақа хавфсизлигини кучайтириш пайидадир
(last modified Thu, 06 Jun 2019 08:00:18 GMT )
июн 06, 2019 13:00 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон минтақа хавфсизлигини кучайтириш пайидадир

Эрон ислом жумҳурияти президенти, Эрон давлати минтақада хавфсизликни кучайтириш пайида бўлиб, бошқа мамлакатлар билан кескинликлар ва ихтилофларни вужудга келтиришни истамайди деб айтди.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Қатар амири TAMIM bin Hamad Al Thani сони билан телефон орқали суҳбатларида, уни Рамазон ҳайити муносабати билан табриклаб, айрим мамлакатлар Эронга қарши мантиқсиз ҳаракатларни бошлаганида  Эроннинг қатъий ва жиддий жавобига учрайдилар деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  минтақа муаммоларини ҳарбий йўл билан ҳал этиш мумкин эмаслигига тўхталиб, Ироқнинг БААС режими дикталор Садом томонидан Қувейтни ишғол этилгани, Арабистон ва БААни Яманга қарши урушни бошлагани ҳамда Қатарни иқтисодий қўршовга олинган пайтларидаги Эроннинг тутган позицияси  Теҳрон давлатини уруш, санкция ва босимларига зид бўлганини исботлади деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  Саудия Арабистони ва БАА режимларини Эрон, Қатар ва Яманга нисбатан нотўғри сиёсатлар олиб бораётганини таъкидлаб, саудияликлар ва БААликлар бундай ҳатти-ҳаракати бутун минтақадаги зараридадир деб айтди.

Қатар амири TAMIM bin Hamad Al Thani ҳам телефон орқали суҳбатида Эрон президенти Рамазон ҳайити билан табриклаб, Эрон ва Қатар ўртасидаги муносабатларни тарихий бир муносабат эканлигига тўхталиб, Қатарни қўршов остида қолган пайтда Эрон давлатининг тутган позициясини олқишлади.

 У шунингдек, Доха ҳеч қачон Теҳрон давлатининг констурктив позициясини унумайди ва шу сабабдан Эрон билан турли арсаларда алоқаларни кенгайтириш пайидадир деб эълон этди.