Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро масалалар бӯйича маслаҳатчиси Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг бош котибига ҳамдардлик баён этди
(last modified Fri, 07 Jun 2019 12:51:57 GMT )
июн 07, 2019 17:51 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро масалалар бӯйича маслаҳатчиси Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг бош котибига ҳамдардлик баён этди

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро масалалар бӯйича маслаҳатчиси Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг бош котибига синглисининг вафоти муносабати билан  ҳамдардлик баён айлади.

Эрон Телерадиокомпаниясининг хабарига кӯра Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро масалалар бӯйича маслаҳатчиси Алиакбар Вилоятий ӯз тасаллият мактубида Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котибининг йиллар давомида муқовамат ва жиҳод ҳаракатининг издоши бӯлган  синглисига Аллоҳ даргоҳидан раҳмат ва мағфират талаб қилди.

Эрон Ташқи Ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф, Эрон Исломий Мажлисининг раиси Лорижоний, шунингдек, Эрон Армиясининг бош қӯмондони ҳам алоҳида ҳамдардлик номаларида Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг бош котибига чуқур ҳамдардлик изҳор этишди.

Эслатиб ӯтамиз: Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг бош котиби Саййид Хасан Насруллоҳнинг синглиси Сайида Закия Насруллоҳ пайшанба куни оламдан ӯтди.

 

Ёрлиқ