Зариф: Европа давлатлари Эрон билан муносабатда ўз ўрнини билиши керак
Эрон ТИВ раҳбари Европа давлатлари ҳатто Халқаро ядровий келишувга тегишли бўлмаган масалаларда Эрон билан муносбатда ва Теҳронни танқид қилишда ўз ҳад ҳудудини билишлари керак деб айтди.
Эрон телерадикомпаниясининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф, Теҳронда ўтказилган маросимда, Халқаро ядровий келишувда ҳатти-ҳаракат эмас, балки натижа муҳим эканлигини таъкидлаб, Европа ва Халқаро ядровий келишувдаги бошқа аъзоларнинг асл вазифалари Эрон билан муносабатдаги шароитни оддийлаштиришдан иборатдир деб изоҳлади.
Зариф ўз сўзларида, Эрон томонидан Европа давлтларига қўйилган 60 кунлик ультиматумга тўхталиб, Эрон томонидан Европа давлатларига қўйилган ультиматум сўнггида, улар ўз мажбуриятларига амал қилмаганида Эрон бошқа қарорлар чиқариши мумкин деб қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, Ғарб давлатларини Осиё ғарби минтақасида қилаётган аралашувини танқид қилиб, Ғарб давлатларни сиёсатлари зарардан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмаган деб аниқлик киритди.
Зариф чет эл мамлакатларининг Теҳронга уюштирадиган яқин келажакдаги сафарига ишора этар экан, Япония бош вазири ва Германия ташқи ишлар вазирини Теҳронга қиладиган сафари, шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти президентининг Бишкек ва Душанбега уюштирадиган сафарлари ўз сиёсатларини мустаҳкамлаш йўлидаги Теҳрон учун муҳим фурсат бўлиб, бундан ташқари бутун дунёни нишонга олган сиёсатлар қаршисида тура олиб, ҳал йўлни топиш шароитини муҳаё этади деб баён қилди.